Кўзқараш
26 сентябр 2015

Тескари гапирарлар мамлакатида

Нафақат кўрганлар, бизга ўхшаб кўра олмаганлар ҳам эшитиб оғзимиз очилиб қолди.
Ўша кўрсатувда бир гуруҳ ўзбек болалари .., ҳа-я , истеъдодли болалари ўз маҳоратларини намойиш қилибди.

Кўриниш мана бундай:

Кўрсатувни олиб бораётган тоға ёки амма болаларга бир сўз айтади, чақилмаган данакдек бўлиб ўтирган вундеркиндлар бошловчи оғзидан чиққан сўзни дарҳол тескарисига ўгириб ёқасига ёпиштиради. Қалай, қойилмисиз?

Ана сизга истеъдод, мана сизга додъетси. Бу болаларнинг келажаги юксак!

Эҳ-ҳе, бугун шу ёшида битта-иккита сўзни терс ўгирадиган бўлибдими, эртага шеърни тескарисига ўгиришни ўрганади, кейин ҳикояни…

Бориб-бориб катта романларни, уч-тўрт томлик китобларни шариллатиб тескари ўқийдиган азаматлар бўлиб етишади. Ким тез тескари ўгириш бўйича халқаро мусобақалар ташкил қилинади, миллий курашга ўхшаб.

Қарабсиз-ки ўзбек ёшлари жаҳонда етакчи. Тасаввур қилинг Африканинг қайсидир давлатида тескари гапириш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда, «Алпомиш» достонини тескари ўқиб берган юртдошимиз Зўрбўлмиш Келкўрмишоп олтин медаль билан тақдирланиб унинг шарафига мадҳия тескари куйланса (Мусобақа регламентига кўра мадҳиялар тескари куйланиб, байроқлар пастга туширилади). Ундан кейин электр ҳисоблагични тескари айлантириш бўйича яна бир юртимиз вакили, қайсидир туман электр таъминотида ишловчи монтёр Кўзбойлар Пулпойлароп шохсуппага кўтарилади .

Кўрдингизми, юртни фақат илм-фандаги ёки иқтисодиётдаги ютуқлар билан эмас, тескари ишларни қилиб ҳам оламга танитиш мумкин.

Акмал Набиев,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
21 декабр 2022
Юқоридаги Сардордан, албаттаки, Ўзбекистондаги бошқарувни қасд этдик. Ўзбек ҳам, туркман ҳам – асли авторитар давлатлар.Масалан, америкаликлар учун ҳамма “-истон” ...
25 январ 2023
Йил бошида Германияда компаниялар фаолияти ва уларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда атроф-муҳит учун оқибатлари билан боғлиқ янги қонун кучга кирди. ...
18 феврал 2017
«Оила ва жамият» газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
20 август 2018
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минган «Мерседес» 20 август куни Бекобод-Тошкент йўлида «Дамас» енгил автомобили билан тўқнашган. Ички ишлар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...