Асосий мавзулар
5 август 2018

Ўзбекистон: автократиями ёки шариат?

1997 йили мени ҳайратга солган воқеа биринчи ракетка устасининг отаси ва мураббийи Штеффи Графнинг солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун 3 йил қамоққа жўнатилгани бўлди. Бу биринчилар ҳамиша дахлсиз қоладиган ўзбек муҳитига мутлақо мос бўлмаган ҳолат эди. Бу қандай мумкин, деб ўйладим, ахир у Германия учун қанча шарафли ғалабаларни келтирган буюк теннисчининг отаси, уни бутун дунё бўйлаб шарафлашади.

Берлинда яшаб, мамлакатдаги демократик жараёларни кузатарканман, эндиликда мен немис суд тизими шундай тузилганки, ватан олдидаги ҳеч бир хизмат айбдорларнинг жазодан қутилмаслигига амин бўлдим.

2011 йили немис жамоатчилиги фикри таъсирида Германия канцлери номзоди бўлган мудофаа вазири, ёш ва ёрқин сиёсатчи Карл Гуттенберг вазифасидан четлатилди. У докторлик диссертациясини ёзишда плагиатлик қилганликда айбланганди, ҳатто Ангела Меркелнинг омма қаршисидаги ҳимояси ҳам унинг мансабида қолишига ёрдам бермади.

Орадан бир йил ўтиб, менинг ҳайрон кўзларим ўнгида немис оммавий ахборот воситалари Германия президенти Кристиан Вульфни муҳтамал коррупцияга аралашганлик гумони билан истеъфога жўнатди.

Президент Вулф уй сотиб олиш учун ҳалол немис мулозимига хос банкдан кредит олиш ўрнига тадбиркор дўстларидан пул олиб турган эди.

Мен бу ҳикояларни эркин матбуот тамойиллари ҳаётда мавжуд эмас, дейдиган баъзи ўзбек журналистлари ҳасратларига жавобан келтирдим.

Мисол учун, ўзбек журналисти Хуршид Даврон Ўзбекистон матбуоти «кар ва кўр бўлса», Ғарб матбуоти сотқин матбуотдир, дея иддао қилди.

Эҳтимол, Хуршид Даврон шунчаки эркин ғарб матуоти қандай ишлашини билмас, бироқ унинг бундай нуқтаи назари ҳеч нарса қилмаслик позициясини оқлашга интилувчи ўзбек зиёлилари учун жуда қулайдир.

Суд ҳокимияти мустақиллиги, эркин матбуот – ҳақиқатан мавжуд ва у демократик тизимнинг таянчидир. Бу айнан биз интилишимиз керак бўлган мақсаддир. Ўзбек интернет сегментида кўпинча демократия ҳақида гапириларкан, кўпинча унинг гомосексуализм ёки “аҳлоқсизлик”ка етакловчи унсур сифатида примитив талқин қилинишини кўриш мумкин.

Ҳаёт тажрибаси демократик мамлакатларнинг энг муваффақиятли ва бой эканини кўрсатмоқда. Немис чегаралари сари хоҳ яёв, хоҳ уловда бўлсин етиб олишга уринаётган юз минглаб қочқин мусулмонлар бизга демократик моделнинг жозибадорлигини намойиш қилмоқда.

Яна бир, асосан, ўзбек интернет мухлисларининг диний қисмида кенг тарқалган фикр Ўзбекистондаги ҳозирги тузумнинг демократик эканлигидан иборат. Бу ёмон, шунинг учун уни ўзгариш ва ​​шариат қоидаларини белгилаш лозим.

Каримов қурган ҳозирги автократик бузуқ тузум, қасддан атай демократик деб кўрсатиляптими, билмайман. Уни ёвуз ва мафиоз тузум деса тўғрироқ бўлар, билъакс зинҳор у демократик эмас.

Йиллар ўтаркан, менда Ўзбекистон фуқаролари учун рўшнолик кўрадиган кунлар келишига камроқ умид қолмоқда. Каримовдан кейин нима бўлади? Буни ҳеч ким билмайди. Эркинлик, демократия, тоқатлилик, инсон ҳуқуқлари каби қадриятларни тушунувчи инсонлар Ўзбекистонда йўқдай туюлади.

У ҳолда бизни олдинда нималар кутмоқда? Автократиянинг давомими? Шариатми?

ОАВ эркинлиги ва ҳақиқий сиёсат бўлмаган мамлакатда туриб бугунги кун сиёсий элитаси дунёқарашини англаш мумкин эмас.

Мустақил ижтимоий тадқиқотлар ўтказилмаётган юртда одамларнинг реал тафаккури ва кайфиятини билиш мумкин эмас. Ўзбекистонликлар ўз келажаклари ҳақида аслида нималарни ўйлашмоқда? Замонавий ўзбек ёшлари зеҳнияти қай даражада?

Саволлар жуда кўп. Муаммолар янада кўпроқ. Бироқ уларни ечадиган бирор одам йўқ.

Умида Ниёзова
Берлин, 5 ноябр 2015
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2019
«…воқеадан тахминан бир ҳафтача вақт ўтиб, «қора зона»лар чиғириқларидан ўтиб, “мужик”лигини йўқотмаган Эрих исмли йигит (лақаби “Немис”) ўша Гаррининг ...
20 сентябр 2018
Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, ...
5 май 2023
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Матчонбой сен нега қўлингга гармон олдинг. ...
19 июн 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги мактубларни ўқиймиз. Бу сафар уларни ўқишда ва танлашда сунъий интеллект мансублари бўлган Уйғун Эгамберди ва ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...